Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Тошкентда бир гала қизлар мактабдошини ертўлада «самосуд» қилишди
Ижтимоий тармоқда бир нечта қизлар бошқа қизни дўппослашаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, видеода акс этган воқеа 25 апрель куни тахминан соат 15:00 ларда Шайхонтоҳур тумани «Самарқанд дарвоза» МФЙ Учлола кўчаси 4-уйнинг ертўла қисмида содир бўлган.
Аниқланишича, шу тумандаги 82-сонли умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси С.С. дугоналари Ч., С., Т. ва Г.лар билан бирга шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси К.М.ни дўппослашган ҳамда тасвирга олинган видеони ўзининг Инстаграмъдаги саҳифасига жойлаб тарқатган.Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли ота-оналар! Қизларимиз тимсолида Нодирабегим, Увайсий, Зулфияхоним каби сиймоларни кўришга одатланганмиз. Бугунги мактаб ўқувчиси эртага она, бир хонадон бекаси бўлади.
Қизларимиз ўзларининг ибо ва ҳаёси билан гўзал. Афсуски, кейинги пайтларда улар иштирокида содир бўлаётган хунук воқеалар каттаю кичикни бирдек ранжитиб, ташвишлантирмоқда.
Ҳеч бир замонда ўзбек қизларининг бундай аҳволга тушмаганлиги бугун барчамизнинг дилимизни хира қилиб, миллатимиз шаънига доғ бўлмоқда.
Бу эса нафақат педагоглар, балки ота-оналаримиз зиммасига ҳам фарзандларимиз, жумладан, қизларимизнинг тарбиясида катта масъулият юклайди», - дейилади муносабатда.




Изоҳлар 1
