Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 218

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 321

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

12:24 / 2023-04-26 623 1 Ҳодисалар

ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамалди

world-news

Қашқадарёда ЙПХ инспекторига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди. Бу хақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 апрель куни соат тахминан 17:40 ларда фуқаро Қ.М. бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли транспорт воситасини ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда М-39 автомобиль йўлининг «Китоб-Шаҳрисабз» йўналишида бошқариб келиб, бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ж.Ж. бошқарувида бўлган «Ҳамкор» русумли мотоцикл билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Шу вақтда ўз хизмат вазифасини бажараётган Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ катта инспектори йўл-транспорт ҳодисасини процессуал расмийлаштириш мақсадида ҳайдовчини тўхтатиб, Қ.М.нинг спиртли ичимликдан мастлик ҳолатини аниқлаш учун «алкотестер» текширувидан ўтказмоқчи бўлганида ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатиб, ЙПХ инспекторининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.М.га нисбатан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи процессуал тартибда ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 1

Зокиров Хусанхон
2023-Apr-26 15:32
Ходимни отасига рахмат бунаканги маст холда техника минадигонларни умурбод мошина минишдан махрум килиш керак кунига канча канча авариялар содир булябти бегунох одамлар улиб кетмокда
Фикр билдириш