Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 10

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 188

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 194

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 268

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

14:03 / 2023-04-25 804 0 Ҳодисалар

Навоий ССБ бошлиғи вафот этди

world-news

Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар Зафар Расулов 44 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Расулов 1979 йил 23 октябрда Навоий вилоятида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли тиббий санитария қисми терапевти сифатида бошлаган. 2012-2020 йилларда Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасида бош шифокор ўринбосари, бирлашма бошлиғи, Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган.

2020 — 2023 йилларда эса Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сифатида самарали меҳнат қилган.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган жонкуяр ва ташкилотчи раҳбар Зафар Расуловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади» – дейилади хабарда.

 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш