Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Бахтиёр Саидов Ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Бахтиёр Саидов Ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этиш керак, Саидовнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди. Шундан сўнг, у 2022 йил 30 декабрдан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланган эди.
Бахтиёр Одилович Саидов — 1981 йил Самарқандда туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ишлаган.
2016 йил январь ойида «Ўзбекенгилсаноат» АК бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, бош менежери сифатида фаолият юритган. 2017 йил 26 июлдан Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси бўлиб ишлаган.
2018 йил 4 апрелдан у бир вақтнинг ўзида Мўғулистондаги элчи, 2019 йил июль ойида қароргоҳи Пекинда бўлган Ўзбекистоннинг Филиппиндаги элчиси бўлиб ҳам ишлаган. 2021 йилдан 2022 йил сўнггига қадар Саидов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалги Ташқи ишлар вазири Владимир Норов лавозимдан кетгач, Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланганди.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир