Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 97

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 649

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 165

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 158

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

03:55 / 2022-01-14 833 0 Мақолалар

Ислом Каримов ҳарбийларга йўллаган охирги табригида қандай позиция ҳақида тўхталган эди?

world-news

Мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ўлимидан олдин 2016 йил 14 январь ватан ҳимоячиларига йўллаган энг сўнгги байрам табригида нима деган эди? Ўша дамда Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 24 йиллиги кенг нишонланаётганди. Каримов ҳарбий хизматчилар ҳамда халққа:

«Ўзбекистон бугунги кунда профессионал тайёргарликка эга бўлган, яхши таъминланган, Ватанимиз ва халқимизга садоқатли, мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли вазифаларни самарали адо этиш, фуқароларимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиясига эга, деб айтишга барча асосларимиз бор.

Мамлакатимизнинг замонавий Қуролли Кучларини ташкил этишда ҳарбий қурилиш соҳасига принципиал жиҳатдан янгича ёндашувнинг ишлаб чиқилгани кўп жиҳатдан ҳал қилувчи омил бўлди. Бу ёндашув эски, ўз умрини ўтаб бўлган, бир қолипдаги қарорлардан бутунлай воз кечиш, эҳтимол тутилган ҳарбий ҳаракатлар театри ҳамда яқин ва узоқ ён-атрофимизда шиддат билан ўзгариб бораётган вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳар томонлама ҳисобга олиш, шунингдек, хорижий давлатларнинг тажриба ва ютуқларини амалий жиҳатдан пухта ўзлаштиришга асосланганини таъкидлаш лозим.

Ўзбекистон Қуролли Кучларининг таянчи ва суянчи бўлган замонавий ҳарбий хизматчилар тимсолида биз авваламбор чуқур билим ва интеллектуал салоҳиятга, ўз муқаддас ҳарбий бурчини бажариш йўлида қатъий ирода ва мустаҳкам тайёргарликка эга бўлган, она юртимизга садоқатли, мард ва фидойи инсонларни кўрамиз ва улар билан ҳақли равишда фахрланамиз.

Мамлакатимиз тинчликсевар сиёсат олиб бориш, ҳарбий-сиёсий иттифоқ ва коалицияларга қўшилмаслик, ўз ҳудудида хорижий ҳарбий база ва обектларни жойлаштирмаслик, юртимиздан ташқарида бўладиган тинчликпарварлик операцияларида қатнашмаслик бўйича ўз позициясини аниқ-равшан белгилаб олди!», - деган Ислом Каримов.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо эди. Аниқроқ маълумот берадиган бўлсак, КХШТга 1992 йил 15 майда Тошкентда асос солинган. Ўшанда Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномани имзолаган. 1993 йил 9 сентябрда Грузия, 24 сентябрда Озарбайжон ва 31 декабрда Беларус шартномани имзолаган. Шартнома 1994 йил 20 апрелдан кучга кирган.

У 5 йилга мўлжалланган бўлиб, узайтирилиши кўзда тутилганди. 1999 йил 2 апрелда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон президентлари шартномани яна беш йил муддатга узайтириш тўғрисидаги протоколни имзолади, аммо Озарбойжон, Грузия ва Ўзбекистон шартномани узайтиришни истамади ва ташкилотдан чиқиб кетди. 2006 йил 16 августда Ўзбекистон КХШТ таркибига қайтадан кирди. 2012 йил 28 июнда эса Тошкент КХШТга аъзолигини тўхтатиб туришини билдирди.

КХШТ учун асосий муаммо Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги Қорабоғ урушида юзага келди. Ташкилот можарони эътиборсиз қолдиргани Арманистон жамоатчилиги ҳафсаласини пир қилди, улар КХШТнинг расмий равишда Озарбойжон ҳудуди сифатида тан олинган Тоғли Қорабоғда жанглар бўлиб ўтди деган ҳуқуқий далилларини қабул қилмади.

Озарбойжон ракеталари Арманистон ҳудудига тушганида, ушбу далил арманлар учун айниқса ишонарли эмас эди. Назарий жиҳатдан, ташкилот шартномасининг 4-моддасида белгиланишича, аъзоларидан бирининг хавфсизлиги, барқарорлиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига таҳдид соладиган қуролли ҳужум барча аъзо давлатларга нисбатан тажовуз сифатида қабул қилинади.

Ушбу моддадан иқтибос келтирган ҳолда, арманистонлик сиёсатчилар бош вазир Никол Пашинянни КХШТга мурожаат қилишга чақиришди, аммо у буни бажармади. Пашинян фақатгина, 2021 йил баҳорида, Озарбойжон қўшинлари икки мамлакат чегараларини қайта демаркация қилиш учун ҳаракат бошлаганида КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Душанбеда бўлиб ўтган вазирлар саммитида эса ёрдам сўрови рад этилди. Арманистон жамоатчилиги ўз иттифоқчиларининг муносабатини хиёнат қилишдан бошқа нарса эмас деб баҳолади. Унинг барча аъзолари орасида Арманистон ҳар доим КХШТга энг катта умид боғлаб келган, чунки у ерда уруш хавфи жуда юқори. КХШТ низоми шунчаки унинг икки аъзо давлатлари ўртасида уруш пайдо бўлишига йўл қўймайди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш