Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

23:23 / 2023-04-16 949 0 Ҳодисалар

Автобусга жойлаштирилган эълон олиб ташланди – «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ

Бугун, 16 апрель куни, 43-сонли йўналишдаги автобус салонининг ички қисмида аёллар ва эркаклар учун махсус жой ажратилганлигини тарғиб қилувчи эълон автобус салонига жойлаштирилганлиги акс этган танқидий фото жойлаштирилди.

world-news

«Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ муносабат билдириб, эълонлар олиб ташланганини билдирди.

Маълум қилинишича, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг масъул ходимлар томонидан тезкор текширув ўтказилганда, ушбу ҳолат «8-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги, сарой рақами 433-бўлган, «ИСУЗУ» русумли, 43-сонли автобус йўналишида кузатилганлиги аниқланди ҳамда автобус салонидаги мазкур эълон тезкорлик билан олиб ташланган.

Юқоридаги каби ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, барча автобус ҳайдовчилари ва чиптачилари ўртасида навбатдан ташқари йўриқномалар ўтказилаётганлигини, шунингдек, автобус салонида турли хилдаги ахборот материаллари тарқатилишини олдини олиш, жамоат транспортида эълон қилиниши белгиланмаган махсус постерлардан фойдаланмаслик ҳамда иш фаолияти давомида ҳайдовчи ва чиптачилардан янада ҳушёр ҳолда иш юритишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Хабарингиз бор, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳаракат таркиби янги, замонавий, катта сиғимли автобус ва электробуслар билан янгиланиб бормоқда. Пойтахтда ҳаракатланувчи автобуслардаги тирбандликларни олдини олиш мақсадида, апрель ойида Хитой Халқ Республикасидан олиб келинган газда ва электрда ҳаракатланувчи катта сиғимли автобусларнинг 400 донаси, 20 апрель кунидан бошлаб, автобус йўналишларида аҳолимизга хизмат кўрсатиш учун бириктирилади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш