Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
«У менинг беғубор болалигимни ўғирлади» — Миллий гвардия ходими 13 ёшли қизни зўрлагани айтилмоқда
Жиноят содир этилган вақтда қиз 13 ёш, эркак – 27 ёшда бўлган.
Миллий гвардия ходими вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Nemolchi.uz” лойиҳасига жабрланувчининг ота-онаси мурожаат қилган.
Маълум қилинишича,ота-онаси билан АҚШ да истиқомат қилади, лекин ўша ёзда (2019 йил) Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи бувисиникига келган.
Жабрланувчининг айтишича, ўша оқшом, у дугонасидан ортда қилиб, уйга қайтаётган бўлган. Бирданига унга бувисининг қўшниси, Шарипов Ш. куч ишлатиб уни бир бинога олиб кирган ва айнан ўша ерда ўзининг қабиҳ ниятига эришган.
“Мен ёрдам чақириш учун бақирдим, лекин кўчада ҳеч ким йўқ эди. У мени куч билан судраб қўшимча иморатга олиб кирди ва сўрига ташлади. Шундан сўнг у бир қўли билан икки қўлимдан ушлаб, иккинчи қўли билан ички кийимимни ечди. <…> Сўнг, менга кийинишимни буюрди ва ҳеч кимга айтмаслигимни тайинлади, акс ҳолда мени ўлдириш билан қўрқитди”, - дейди жабрланувчи.
Жиноят содир этилган вақтда қиз 13 ёш, эркак – 27 ёшда бўлган. Ваҳшийлик қурбонига айланган қиз эркакнинг таҳдидларидан қўрқиб, воқеани дугонасидан бошқа ҳеч кимга айтиб бермаган ва АҚШга учиб кетган.
Бироқ, у бошдан кечирган стрессни енга олмасдан, ўз жонига қасд қилмоқчи ҳам бўлган. Аммо психолог қабулида у ҳаммасини айтиб берган.
Эркак эса ҳеч нарса бўлмагандек 2020 йил февраль ойида Миллий гвардияга ишга кирган. «Қинғир ишнинг қийиғи 40 йилда ҳам ошкор бўлади деганларидек қизнинг ота-онаси Ш.Шариповни жиноий жавобгарликка тортишга қарор қилиб, 2022 йил февраль ойида қизи билан Тошкентга келишган.
Жабрланувчининг отаси қўшнисининг уйига бориб, зўрлаш ҳақида хабари борлигини айтади. Унинг сўзларига кўра, аввалига эркак ўз айбига иқрор бўлиб, отасига ҳеч нарса дейишмасликларини йиғлаб сўрайди, тиз чўкиб кечирим сўрайди ва ҳатто ўзини осиш билан қўрқитади.
Бироқ, эртаси куни улар ҳеч нарсани исботлашмай олмаслигини важ қилиб тўполон кўтаради. Уч йил ўтгани ва қизнинг оиласи мазкур воқеани моддий манфаат учун ўйлаб топганини айтади.
Кейинчалик Шарипов Ш., жабрланувчини умуман танимаслигини айтади, ваҳоланки бир неча йил давомида қизнинг отаси билан ишлаган ва қизни кўп марта кўрган.
Қолаверса, у кўп йиллардан бери қизнинг бувисининг уйи рўпарасида истиқомат қилади, маҳаллада ҳамма бир-бирини танийди, қиз ҳар ёзни бувисиникида ўтказарди.
Жабрланувчининг айтишича, «у мени яхши таниши ва мен у билан ҳеч қандай муносабатда бўлмаганимга гувоҳлар бор».
2022 йилнинг 2 март куни қиз Қибрай тумани прокурори номига ариза ёзади. Ариза туман ИИБга юборилади, бироқ Шарипов Ш. Миллий гвардия ходими бўлганлиги сабабли терговчи Раимқулов Б.Н. уни прокуратурага қайтариб юборади.
2022 йилнинг май ойида адвокатнинг мурожаатидан сўнг материаллар терговости таркибига кўра Чирчиқ ҳарбий прокуратурасига юборилгани аниқланган.
2022 йилнинг июль ойида қариндошлари материаллар прокуратурага қайтарилганини, прокуратура уларни ички ишлар бўлимига юборганини, ўша терговчи Раимқулов эса жиноят таркиби йўқлиги сабабли иш қўзғатишдан бош тортганини билишади.
Қизнинг ота-онаси яна прокурорга мурожаат қилишади, терговчининг қарори бекор қилинади …
Жабрланувчининг сўзларига кўра, воқеа жойида ўтказилган тергов эксперименти давомида бино раҳбарияти бу ҳақда огоҳлантирилмагани маълум бўлди.
“Бино қоровули, гумонланувчининг онаси Шарипова Ш. барча иштирокчиларни чиқариб юборишга уринган, терговчига баённомани тўлдиришга тўсқинлик қилган.
Терговчи холисларни олиб келади, лекин уларга гап нима ҳақида кетаётгани айтилмаган. Холислардан бири бўлган эркак уни бу ишга аралаштирмасликни ва протоколдан чиқариб ташлашни талаб қилади».
Натижада терговчи яна иш қўзғатишдан бош тортди ва ота-онага «прокурор ўринбосари Нумонов А. жиноят ишини тугатиш тўғрисида буйруқ берди» деб жавоб қайтаради.
- 2022 йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар Обудсмани) номига аризалар ёзилди.
- 2023 йилнинг 9 январь куни улар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алхамжонова Мавлюда Хамзаевна номига ариза ёзишади.
- 2023 йилнинг 7 февраль куни ариза Бош прокурори ҳамда Бош прокуратуранинг вояга етмаганлар бўйича Бошқармасига юборилди.
Миллий гвардия матбуот хизмати жабрланувчининг аризаси кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилгани ва 2023 йил 4 апрель куни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси «Номусга тегиш» (айбдорга 14 ёшга тўлмаганлиги маълум бўлган шахс 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди.
Оддий аскар Шарипов Ш. 2020 йил февраль ойидан бошлаб Тошкент вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармасида хизмат қилмоқда (жабрланувчи 2022 йилда номусга тегиш ҳақида ариза билан мурожаат қилган), унинг кейинчалик Қўриқлаш бошқармасида хизмат қилиши тўғрисидаги қарор тергов натижаларига кўра ҳал қилинади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берган аризаларидан бирида жабрланувчи шундай деб ёзади:
“У шундай осонликча қутулиб қолганини англаб, яна шундай жиноят содир этмаслигига ким кафолат беради, эҳтимол содир қилган ҳам, лекин қурбонлар сукут сақламоқда?
Демак, қонунлар ишламайди, у тинчгина яшашда давом этади, Миллий гвардияда ишлайди, оила қуради, фарзанд кўради.
Унинг оиласи бизнинг қариндошларимизнинг устидан очиқчасига кулади, негаки қўлимиздан ҳеч нарса келмади. Мен оиланинг ёлғиз қизиман, у менинг беғубор болалигимни ўғирлади, руҳиятимни бузди, келажагимни барбод қилди. Ҳаммангизнинг фарзандларингиз, невараларингиз бор. Мени жазоланишдан қўрқмаган қўшни зўрлаши учун катта қилишганми?”