Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Наманганда педофил қидирувга берилди. У бир нечта жиноятни содир этганликда гумонланмоқда

Наманган вилоятида вояга етмаган қизни машинасида ўғирлаб, номусига теккан эркак қидирувга берилди.
Маълум қилинишича, Наманган шаҳри Ўзбекистон кўчасидаги хонадонда яшовчи 1989 йилда туғилган Ш.Умаров жорий йилнинг 1 апрель куни соат 23:30ларда Наманган шаҳрининг Бобур боғидан вояга етмаган қизни уйига олиб бориб қўйишини айтиб, алдаб, номаълум манзилдаги хонадонга олиб бориб, зўрлик ишлатиб номусига теккан.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят содир этишда гумонланган Ш.Умаровнинг қўлга олиш махсус тадбири жараёнида оила аъзолари томонидан ходимларга фаол қаршилик кўрсатилиши оқибатида гумонланувчи яширинишга муваффақ бўлган.
Шунингдек, Ш.Умаров жорий йилнинг 27 март куни соат 12:30 ларда Наманган шаҳар Ёшлар мажмуаси ёнидаги чорраҳада велосипедда харакатланиб кетаётган вақтида, «ВАЗ-2106» русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган икки нафар ёш йигитларни, йўлини тўсганликларини баҳона қилиб, уларни уриб, дўппослаб, воқеа жойидан яширинган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра фуқароларга «ўртача оғир тан жароҳати» ва «енгил тан жароҳати» етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳам гумонланувчи Ш.Умаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.



