Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаганлик ёки унга қаршилик кўрсатганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланяпти
Сенатнинг ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Муҳокама қилинган мазкур Қонунда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаганлиги ва унинг ўз хизмат бурчларини бажаришига қаршилик кўрсатганлиги учун алоҳида жавобгарлик белгиланяпти.
Кодекснинг 225-моддасидаги тегишли қисмлари, яъни чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари ёки муддатларини бузиши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш, шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ҳамда транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш ваколати ички ишлар органлари билан бир қаторда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига ҳам берилмоқда.
Сенаторлар ушбу Қонуннинг маъқулланиши чегара қўшинлари фаолияти самарадорлигини оширишга, фуқаролар оворагарчилигининг олдини олишга, уларнинг вақти ҳамда маблағларининг ортиқча сарфланишига чек қўйишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир