Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
«Интернет портлагач, ҳамма идора тилга кирди» – Хушнуд Худойбердиев Хоразмдаги ваҳшийлик ҳақида
Ҳуқуқшунос блогер барча идоралар сохта ачинишларга бой баёнотлар бераётганини танқид қилган.
Ҳуқуқшунос блогер Хушнуд Худойбердиев Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги 1-сонли оилавий болалар уйида содир бўлган ҳолатга муносабат билдирди. Блогерга кўра, ҳолат ўтган йили содир бўлган аммо, бу интернетга сиздирилмагунгача барча давлат идоралари сукут сақлаган.
Журналист Ирина Матвиенко (Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси) нинг ёзишича, жорий йил февраль ойининг бошида у Сенат мажлисида Хоразмдаги мана шу воқеалар ҳақида ҳаммага гапириб берган (суд ҳукми 2022 йил 6 сентябрда чиққан).
Ўша мажлисда сенаторлар, Олий суд, Адлия вазирлиги ва бошқа кўплаб ташкилотлар вакиллари бўлган ва бундан хабар топган. Лекин ҳеч нарса бўлмаган. Бирорта ташкилот бу ҳақида жиддий ўйлаб ҳам кўрмаган.
Худди «эрталаб қуёш чиқди» деган оддий хабарни эшитгандай, мажлисдан чиқибоқ барчасини унутиб юборишган. Олий Суд ҳам, Бош прокуратура ҳам, Болалар омбудсмани ҳам орадан шунча ой ўтган бўлишига қарамасдан бу ҳақида сукут сақлашган. Балки ўзларича «мундир ҳурмати»ни сақлаган ҳолда давлат амалдорларининг бу шармандачилигини яширишгандир, ким билсин.
Адлия ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса тизими шарманда бўлмаслиги учун, бу хабарни беркитишдан манфаатдор бўлган.
Ва кеча Ирина Матвиенко ушбу воқеалар ҳақида батафсил маълумот эълон қилгач ҳамда бунинг натижасида ижтимоий тармоқлар портлагач, бирданига ҳамма ташкилот «тилга кириб қолди».
Сенат ҳам, Олий Суд ҳам, Адлия ва ФВВ ҳам, Болалар Омбудсмани ҳам бирданига ўзидан сипо ясаб олиб, ушбу воқеадан чуқур қайғуда эканлиги, ишни назоратга олишгани ҳақида бирин-кетин баёнотлар беришди.
Буларнинг барчаси сохта ачинишларга бой баёнотлар. Худдики ўзини ҳеч нарсадан хабари йўқдай тутиб, дўппи тор келиб қолганидан ноилож берилган баёнотлар. Агар ижтимоий тармоқларда одамлар қаҳр ва ғазаб сочмаганда эди, ушбу ташкилотлар икки дунёда ҳам бу воқеага эътибор қаратиб ўтирмасди.
Ёки агар улар ростдан бугунги кунгача бу воқеадан бехабар бўлган бўлишса, унда бу янада ёмон. Демак, улар бир тийинлик тайинли иш қилишмаяпти, ўз вазифасини тайинли бажаришмаяпти дегани. Ваҳоланки тизим ичида туриб, бу воқеадан бехабар қолиб кетиш учун кўзи кўр, қулоғи кар бўлиш керак.
Хушнудбек Худойбердиев
Эслатиб ўтамиз, бу мудҳиш жиноятни жамоатчиликка “Сукут сақлама” лойиҳаси ошкор қилди. Маълум бўлишича, Хоразм вилоятида камида икки мансабдор – вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Айбек Машарипов (1979 й.т.) ва туман ФВБ раҳбари Анвар Курязов (1984 й.т.) оилавий меҳрибонлик уйидаги 15-17 ёшли қизлар билан жинсий алоқа қилиб келган. Бу ишга қизларни 10 ой давомида меҳрибонлик уйи мудираси мажбурлаб келган. Мудира 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, икки мансабдорга 1,5 йиллик озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Бу жазони аввалига Хива тумани суди 2022 йил 6 сентябрда тайинлаган. Уч нафар айбланувчи берган шикоятни кўриб чиққан Хоразм вилояти суди апелляция инстанцияси 27 декабрдаги ажрими билан бирламчи ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган.
Kun.uz интернет-нашри енгил жазо тайинлангани ҳолати бўйича судга шикоят қилиш ваколати болалар омбудсманида ҳам борлиги, лекин у бу ваколатидан фойдаланмаганига эътибор қаратганди. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил бу ишни ўрганишни энди бошлаган.
Ҳолат маълум бўлиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлангани резонансга сабаб бўлгач, 1 апрел куни Президент администрацияси шуъба мудири Саида Мирзиёева Бош прокуратурадан ҳолатни синчиклаб ўрганиб, ҳуқуқий баҳо беришни сўраганди.