Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 51

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 53

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 130

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 215

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 242

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 220

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 348

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 317

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

20:04 / 2023-04-01 997 0 Жамият

Шавкат Яхшибоев Боғот ҳокимлиги лавозимидан бўшатилди. Туманга янги ҳоким тайинланган

Бугун, 1 апрель куни халқ депутатлари  Боғот туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, унда ташкилий масала кўриб чиқилган. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

world-news

Маълум қилинишича, Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Яхшибоев эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани муносабати билан Боғот тумани ҳокими лавозимига Назаров Жаҳонгир Баҳромович  номзодини тавсия этган.

Маълумот учун, Назаров Жаҳонгир Бахромович бунгача Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сессияда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб,  Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берилган вазифалар ва уларни изчил амалга ошириш чора-тадбирлари хусусида тўхталган.

Боғот туманининг  иқтисодий салоҳияти юксаклиги, ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар жуда катта  эканлигини таъкидлаб, ана шу масъулиятли вазифаларни бажаришда туманнинг янги раҳбарияти ва фаолларига муваффақият тилаган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Яхшибоев аввалроқ Хоразм вилояти ҳокимлиги Маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Боғот тумани 1926 йилда ташкил топган, 1930 йилда Хонқа туманига қўшилган, 1934 йилда эса Янгиариқ тумани тасарруфига ўтган. 1953 йилнинг март ойида қайтадан туман сифатида ташкил қилинган. 1959 йилда яна Янгиариқ тумани таркибига қўшилган. Боғот тумани 1970 йил 8 декабрда қайта ташкил қилинган.

Туман ҳудуди 4433,5 кв.км. бўлиб, географик жиҳатдан Хоразм вилоятининг жануби-шарқий қисмида жойлашган. Жанубдан Туркманистон билан, шарқдан Ҳазорасп тумани билан, шимолдан Қорақалпоғистон билан, ғарбдан Янгиариқ ва Хонқа туманлари билан чегарадош.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш