Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Сурхондарёда маҳалла раиси фуқарони кўзини «ўйиб» олди
Ушбу воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва жараён Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан назоратга олинган.
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида маҳалла раиси фуқаронинг кўзини уриб, ёриб юборди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 март куни 18:00 ларда Шўрчи тумани «Бахштепа» маҳалласи ҳудудида маҳалла раиси ва фуқаро ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида маҳалла раиси фуқаронинг кўз қисмига уриб, тан жароҳати етказган.
Ушбу ҳолат юзасидан Шўрчи туман ИИБ томонидан фуқаронинг олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган ва туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва жараён Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан назоратга олинган.
Millar’га интервью берган шифокорнинг маълум қилишича, жабрланувчининг ҳолати яхши.
“Бемор бизга шикоят қилиб келди. Келганида кўзидан ёш ва қон оқаётганди. Кўзининг шоҳпардаси ёрилган ва ички қисмлари чиққан эди. Зудлик билан бирламчи хирургик ишлов берилди. Беморнинг бугунги аҳволи яхши”, — дейди шифокор.