Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Оқ уй АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди
АҚШ расмийлари Россияда АҚШ фуқароларининг борлигидан хавотирда, деди Оқ уй вакили. Шунингдек Давлат департаменти, ҳибсга олиш хавфи туфайли америкаликларни Россияга саёҳат қилмасликни тавсия қилди.

АҚШ маъмурияти Россияда The Wall Street Journal (WSJ) мухбири Эван Гершкович ҳибсга олинганидан сўнг АҚШ фуқароларини Россияни зудлик билан тарк этишга чақирди.
30 март, пайшанба куни Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Америка фуқароларининг Россияда қолиши хавфли эканлигини маълум қилди.
Кирбининг сўзларига кўра, Гершковичнинг ҳибсга олиниши ва унга қарши айбловлар қўйилгани кутилмаган воқеа бўлган.
“Ҳеч қандай олдиндан огоҳлантиришсиз журналист қўлга олинди ва унга нисбатан жиддий чоралар қўлланилди. Айни пайтда АҚШ фуқароларининг ҳибсга олиниши ёки эркин ва мустақил матбуотнинг бостирилиши Россияда янгилик эмас”, — дейди Жон Кирби.
Оқ уй баёнотида айтилишича, Америка фуқароларининг Россия расмийлари томонидан таъқиб қилиниши мумкин эмас.
“Биз Эван Гершковичнинг ҳибсга олинишини кескин қоралаймиз”, — деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Гершковичнинг ҳибсга олинишини Россияда оммавий ахборот воситаларига қарши репрессиялар билан боғлади.
“Биз Кремлнинг журналистлар ва фуқаролик жамиятини қўрқитиш, репрессия қилиш ва жазолаш бўйича давом этаётган уринишларини кескин қоралаймиз”, — деди у.
Давлат департаменти, Россияда яшовчи ёки у орқали саёҳат қилаётган америкаликларга мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақириғини эслатди.



