Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 218

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 320

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

09:44 / 2023-03-30 841 0 Ҳодисалар

Фарғонада 18 ёшли қиз атракциондан тушиб кетди

Атракциондан тушиб кетган қиз олган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

world-news

Фарғона вилоятида 18 ёшли қиз атракциондан тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.  

Маълум қилинишича, 2005 йилда туғилган вояга етмаган Н.О 23 март куни туман марказий истироҳат боғидаги “Пиратский корабль” номли атракционда учаётиб, эҳтиётсизлик оқибатида атракционидан тушиб кетиб, тан жароҳати олган ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлимига олиб борилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Риштон тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган ва Н.О.нинг олган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

“Ҳодиса сабабларини аниқлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ёки қилинмаганлигини аниқлаш юзасидан Бандлик бошқармасига тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.

Ҳозирги кунда вояга етмаган Н.О Бағдод туман тиббиёт бирлашмасида шифокорларнинг назоратида даволанмоқда ва аҳволи яхшиланяпти.

Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш