Сўнгги янгиликлар
Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
«Директор ҳалол бўлса, унинг ёнида мен тураман!» — Ҳилола Умарова
Вазир мактаб директорларига ягона талаб қўйди, бу ҳам бўлса ҳалоллик...

Бугун, 25 март куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Сирдарё вилоятининг 300 дан ортиқ мактаб директорлари билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммолар ва режалар билан яқиндан танишди.
Учрашувда бугунги кун замонавий мактаб раҳбари олдидаги вазифалар ҳақида сўз борди:
“Директорлар мени энг кўп ўйлантирадиган, таълимдаги оғриқли нуқталардан бири. Кўп йиллар мактабда директор бўлганим учун бу лавозимнинг машаққатини биламан. Таълимда фақат сизлар билан ўзгариш қила олишимиз мумкин.
Ҳар бирингиздан биринчи навбатда ҳалоллик талаб қиламан. Ҳалол бўлмаган инсонга таълимда ўрин бўлиши мумкин эмас. Ҳалол мактаб директорининг фаолиятига ҳеч ким тўсқинлик қилишига йўл қўймайман. Директор ҳалол бўлса, унинг ёнида мен тураман!
Сиз билан биз ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрў ва нуфузини юксалтиришимиз керак. Бугун нима учун истаган ота-она мактабга келиб, ўқитувчига гапиришга ҳадди сиғяпти? Ўз ҳурматини, қадр-қимматини билган ўқитувчига ҳеч ким ортиқча гапиришга ҳадди сиғмайди. Ўқитувчиларнинг нуфузини кўтариш эса сизу бизнинг вазифамиз.
Мактабга замонавий директор раҳбарлик қилса, буни ота-она ҳам сезади. Шу боис лавозимингизни суиистеъмол қилмаган ҳолда мактабингизда таълим сифатини кўтаришга ўзингиз ҳаракат қилинг. Вилоятда 325 та мактаб бор. Бу дегани, шунча раҳбар ва бир-биридан фарқ қилувчи шунча муҳит дегани. Шундай мактаблар борки, инфратузилмаси яхши эмас, лекин у ердаги муҳитни бирорта замонавий мактабдан топа олмайсиз.
Янгиликни ўзимиздан бошлашимиз керак. Биз эса вазирлик жамоаси билан биргаликда сизлар билан елкама-елка ишлаймиз. Биз бир кемадамиз - зиёлилар кемасида. Бу тизимда муаммо бўлмаслиги учун ўз устимизда тинимсиз ишлашимиз лозим.
Ишимиз ҳам, жамоамиз ҳам оиламиз, ҳар иккиси тинч бўлса, кўнглимиз хотиржам бўлади. Шундай экан, барчамизга доимо оиладан оилага ёруғ юз билан бориш насиб қилсин”, — дейди Ҳилола Умарова.



