Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Хонанда Дилмурод Далиев қотилликда гумонланмоқда
У марҳума билан никоҳдан ўтмасдан яшаб юрган бўлган.
36 ёшли хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан бирга яшаб юрган аёлни ўлдирганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда “Газета.uz”Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Маълум бўлишича, 23 март куни соат 01:55 атрофида Риштон туманида яшовчи 36 ёшли Д. Д. ўзи билан расмий никоҳдан ўтмаган ҳолда яшаб юрган 31 ёшли аёл М. Б.нинг ҳаётига зомин бўлган.
Нашрнинг маълумотларига кўра, гап хонанда Дилмурод Далиев ҳақида кетмоқда. Бош прокуратуранинг хабар беришича, оилавий жанжал оқибатида эркак ошхона пичоғи билан аёлга бир неча марта пичоқ урган. Натижада аёл олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.