Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Бандихонда янги ИИБ биноси фойдаланишга топширилди
Бугун, 23 март куни Бандихон тумани ички ишлар бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов, туман мутасаддилари, фахрийлар, маҳалла ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Бинода маърифат хонаси, махсус тергов мажмуаси, туман марказидаги видеокузатув камераларига уланган ситуацион марказ, ётоқхона, ошхона фаолияти йўлга қўйилган.
Патруль-пост хизмати, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва бошқа тезкор қисмлар бўлимнинг геоинформацион тизими орқали бошқаради.
“Тадбирда сўзга чиққанлар туман ички ишлар бўлими шахсий таркибини янги бино билан табриклаб, ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли аҳолининг тинчлик ва хавфсизлигини таъминлашда, фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишнинг изчил тизими яратилганлигини таъкидлашди.
Булар ҳаммаси ходимларнинг сиёсий, маърифий ва жанговар тайёргарлигини кучайтиришга, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш, уларни тез фурсатларда фош этишга хизмат қилади.
Эътиборлиси, аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари умумий бинодан алоҳида жойлашган бўлиб, уларда ҳам фуқаролар учун қатор қулайликлар яратилган”, — дейилади хабарда.



