Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
2022 йил давомида 2 млн. 133 минг нафар аҳолининг қонуний ҳуқуқи тикланган – Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Замон ривожланиши сари янги иш, хизмат ва товарларнинг янги турлари пайдо бўлиши билан истеъмолчиларнинг турли соҳаларда ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ва қонунчиликни мос равишда такомиллаштириб боришни тақазо этади. Шу асосда, миллий қонунчилигимиз халққа хизмат қиладиган ҳолда йилдан-йилга мукаммаллаштириб борилди.
Хусусан, ўтган йилда Қонунга истеъмолчи ва сотувчи (ишлаб чиқарувчи, иш ва хизмат кўрсатувчи) ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг янгича механизмлари, шартномавий муносабатларда истеъмолчига ўзининг қонунчиликда белгиланган талабларини қаноатлантиришда устувор ҳуқуқ берилиши, ишлаб чиқарувчи ҳақидаги, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари ва умуман, товар тўғрисидаги ахборотни истеъмолчиларга давлат тилида етказилиши ва шартномага истеъмолчининг қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқларини камситадиган шартларни киритишга йўл қўйилмаслиги каби талаблар киритилди.
Шунингдек, товарларни ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда реализация қилишда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик ва олдини олиш мақсадида, ушбу муносабатларни тартибга солувчи талаблар алоҳида янги модда сифатида қонунда мустаҳкамлаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тузилди. Фармон билан Агентлик вазифалари белгилаб берилган бўлиб, ушбу ваколати доирасида 2022 йил давомида истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар ўрганилди.
Биргина 2022 йилда қайд этилган қуйидаги факт ва рақамларга эътибор қаратсак:
Аҳолининг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида турли мавзуларда жами 4 минг 286 та материал ва ҳуқуқий ахборотлар (шундан, телевидениеда 540 та лавҳа, радиоканалларда 282 та эшиттириш, босма нашрларда 145 та мақола, электрон ахборот воситаларида эса 3 минг 319 та материал жойлаштирилди) берилган;
ёшлар ўртасида ҳуқуқий билимдонликни кучайтириш, уларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолликларини янада ошириш мақсадида республика миқёсида ўқувчилар ўртасида “Молиявий саводхон ёш истеъмолчи” билимлар танлови онлайн олимпиадаси ўтказилган;
жойларда 30 мингга яқин истеъмолчилар, шу жумладан ёшлар иштирокида 541 та турли тадбирлар ташкил қилинган;
истеъмолчиларнинг уй-жой коммунал, транспорт хизматлари, савдо ва умумий овқатланиш, алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар, реклама муносабатлари ва бошқа масалалардаги 25 минг 644 та мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларнинг 81 фоизи истеъмолчилар фойдасига қаноатлантирилиши таъминланган. Биргина, истеъмолчиларга нуқсонли товарлар сотилиши бўйича келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш натижасида 15645 та маҳсулотда жами 4,5 млрд сўмлик нуқсонлар аниқланган. Шундан, 675 та маҳсулотдаги 1,7 млрд сўмлик нуқсонлар сотувчи томонидан бартараф этилган ва 3,8 млрд сўмлик жами 14970 та нуқсонли маҳсулотлар сотувчи томонидан аламаштириб берилган.
истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича ўтказилган ўрганишларга асосан, жами 3 млн. 259 минг нафар истеъмолчига 75 млрд. 600,6 миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланиб, 2 млн. 133 минг нафар аҳолининг қонуний ҳуқуқи тикланган;
ички бозорларда сифатсиз ва норматив-ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлардан истеъмолчиларни ҳимоя қилиш мақсадида чакана савдо объектларида 242 номдаги (50 турдаги) маҳсулотларнинг назорат хариди амалга оширилган, 51 номдаги (12 турдаги) маҳсулотлар белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланган ва тегишли чоралар кўрилган;
рекламаларнинг жойлаштирилиши ва тарқатилиши бўйича ўтказилган 66 минг 303 та мониторингда, жумладан, телевидениеда 573 та, радиода 214 та, ташқи реклама воситаларида 51 мингта, босма нашрларда 678 та, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда эса 13 минг 838 та ўрганишларнинг 19 минг 425 та ҳолатида турли камчиликлар аниқланиб, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган.
Ўтган давр мобайнида юқоридаги каби кенг қамровли ишларни амалга оширилган бўлсада, бу соҳанинг мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатидаги ҳамда халқимиз турмуш даражасидаги аҳамиятини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига айлантирилди.
Бу ўз навбатида Қўмитага катта ишонч ва маъсулиятни юклаши билан бирга, олдимизга қўйилган вазифаларни сидқидилдан, оғишмай бажаришга замин бўлади албатта.
Ўтказилган ўрганишлар ва истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жуда кўп ишларни амалга оширишимиз лозимлигини кўрсатмоқда. Жумладан, онлайн харидлардаги маҳсулотларнинг сифати билан боғлиқ масалалар, молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчиларга нотўғри маълумот бериш, тушунарсиз таклиф ва оферталардан фойдаланиш орқали зарар етказиш, маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича талабларга амал қилинмаганлиги, реклама истеъмолчиларини чалғитиш ҳамда бошқа шу каби муаммо ва ечимини топишимиз лозим бўлган масалалар мавжуд.