Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
«Ўзбекистонга мерос бўлиб қолган сиёсий тузилмалар инсон ҳуқуқларини эътиборга олмаган» – БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Волкер Турк
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Волкер Турк Ўзбекистон ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўтган уч кун давомида мени илиқлик ва меҳмонтўстлик билан кутиб олишди, давлат мансабдор шахсларидан тортиб, ҳуқуқ ҳимоячиларигача бўлган кенг доирадаги одамлар билан очиқ ва самимий суҳбатлар ўтказдим.
Бугун эрталаб Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашдим, ва у амалга оширилаётган ислоҳотларга батафсил тўхталиб ўтди.

Ўтган олти йил ичида Ўзбекистонда ўзгаришлар бўйича кўп ишлар қилинди ва мен истиқболдаги саъй ҳаракатларда инсон ҳуқуқларини эътибор марказида сақлашга бўлган садоқатига юқори баҳо бердим.
Ўзбекистоннинг тарихи ранг-баранг ва бой, ва айни пайтда мураккабдир. Мен бу ўлкага ўтган гал Совет Иттифоқидан энди мустақилликка эришгандан сўнг кўп ўтмай ташриф буюрганман ва бугун мен ўша пайтдагидан бутунлай бошқача мамлакатни кўрдим. Тошкентда атрофингизга назар ташлаш кифоя. Бугун мен имкониятларга тўла, жўшқин мамлакатни кўраётганимни яна такрорлайман.

Ўзбекистонга мерос бўлиб қоллган сиёсий тузилмалар инсон ҳуқуқларини эътиборга олмаган. Сўнгги олти йил ичида бу тубдан ўзгарди. Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар кенг кўламли соҳаларда муҳим ҳуқуқий ислоҳотларни ўз ичига олди:
пахта далаларида мажбурий меҳнатга барҳам бериш;
76 000 дан ортиқ аввал фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик бериш;
Сурия ва бошқа ерлардаги лагерлардан 500 дан ортиқ аёл ва болаларнинг қайтариб, олиб келиш ва қайта интеграциясини таъминлаш. Мен бошқа давлатларни ҳам ўрнак олишга чақираман.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир