Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
«Ҳукумат соатида» Раматов, Маҳкамов ва Умаровага Парламент сўрови киритилди
Бугун, 15 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтяпти. Йиғилишда халқ вакиллари – сенаторлар “Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қиляпти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари ушбу муҳокамада Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов, Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага парламент сўровини киритиш бўйича қарор қабул қилинган.
Таъкидланишича, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовга “Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, ялпи мажлисда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга “Автомобил йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, мажлисда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага “Мактабларнинг ўқувчи ўринларини ошириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш ҳамда оптик толали интернет тармоғига улаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида ҳам қарор қабул қилинган.

Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир