Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Россия самолёти Қора денгизда АҚШ дронини уриб тушурди
Оқ уй россияликларнинг ҳаракатларини "нопрофессионал ва хавфли" деб атади. Россия ўз айбига иқрор эмас ва MQ-9 Reaper миссиясини “провокация” деб атади.
14 март, сешанба куни кечқурун Россиянинг Су-27 самолёти Қора денгиз узра халқаро ҳаво ҳудудида Америка разведкачи MQ-9 Reaper учувчисиз самолётини уриб туширди.
АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги вакилининг таъкидлашича, Су-27 самолётлари тўқнашувдан олдин бир неча бор ёқилғини ташлаб, MQ-9 олдидан хавфли ва нопрофессионал тарзда учиб ўтган.

Байден аллақачон воқеа ҳақида хабардор қилинган. Оқ уй россияликларнинг ҳаракатларини "нопрофессионал ва хавфли" деб атади.
Россия ўз айбига иқрор эмас ва MQ-9 Reaper миссиясини “провокация” деб атади. Қайд этилишича, россияликлар аллақачон учувчисиз самолёт қолдиқларини олишга муваффақ бўлишган.
Украина Қуролли кучлари, ўз навбатида, ҳодиса Россия Федерацияси 2022 йилда босиб олишга уринган Змейний ороли яқинида содир бўлганига аниқлик киритди. Вайрон қилинган учувчисиз самолёт ўрнига штатлар бошқа учувчисиз самолёт юборди ва у ишини давом эттирмоқда.
Урушни ўрганиш институти (ICW) маълумотларига кўра, MQ-9 Reaper дронининг уриб туширилиши билан боғлиқ вазиятда АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашувига олиб келадиган ҳеч нарса йўқ.
“Президент Жо Байденнинг АҚШ қўшинларини Россия билан тўғридан-тўғри тўқнашувга олиб келмасликка бир неча бор ваъда бергани ҳамда Кремлнинг НАТО билан урушга киришишни аниқ ва қайта-қайта истамаслигини инобатга олсак, бундай ҳодисаларнинг хавфли даражада кучайишига ҳеч қандай сабаб йўқ”, - дейилади тадқиқот институти ҳисоботида.

АҚШ ҳаво кучлари сайтида Россия чегараси йўналишида учиб кетаётган ва ўткир маневрлар натижасида Қора денгизга қулаган MQ-9 Reaper ҳақида маълумот эълон қилинган.
Унга кўра:
- Кенглиги: 20,1 м
- Узунлиги: 11 м
- Баландлиги: 3,8 м
- Бўш дроннинг оғирлиги: 2223 кг
- Максимал учиш оғирлиги: 4760 кг (ЭР версияси - 5307 кг)
- Ёқилғи ҳажми: 2300 литр (ЭР версияси - 3418 кг)
- Юк кўтариш ҳажми: 1701 кг
- Максимал тезлик: тахминан 440 км/соат
- масофа: 1900 км / 2660 км (ЭР версиясида)
- Максимал баландлик: 15240 метргача
- Дрон нархи: ерни бошқариш станциялари ва сунъий йўлдош уланишини ҳисобга олган ҳолда 56,5 миллион доллар
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир