Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 219

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 321

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

21:01 / 2023-03-14 938 0 Жамият

Фарҳод Маннопов операция қилинган «Star Med Center» клиникаси вақтинча ёпилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги клиника тўғрисида тарқалган хабарларга  расмий муносабат билдирди.

world-news

Соғлиқни сақлаш вазирлиги блогер Фарҳод Маннопов вафоти юзасидан “OMAD PLYUS” МЧЖга қарашли “Star Med Center”  клиникасида текширувлар олиб борилаётганини, шу сабабли муассаса фаолияти вақтинча тўхтатилганини расман эълон қилди.

Шундан сўнг айрим интернет нашрларида мазкур хусусий клиника ҳали ҳам ишлаётгани, вазирлик эса жамоатчиликка нотўғри ахборот тақдим этгани юзасидан хабарлар тарқалди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ваколатли орган сифатида тиббий фаолият учун лицензия бериш жараёнини ташкил этишда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида белгиланган принципларга, хусусан, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини сақлашнинг, жамоат хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг устуворлигига амал қилган ҳолда лицензиатлар томонидан лицензия талабларига тўлиқ мувофиқлик таъминланишини назорат қилади. 

Шундан келиб чиққан ҳолда айни пайтда вазирлик тегишли органлар билан биргаликда фуқаро Фарҳод Маннопов вафоти юзасидан пойтахтдаги “Star Med Center”  клиникасида ўрганиш ишларини олиб бормоқда. 

Дастлабки текширув маълумотларига кўра, мазкур тиббиёт муассасасида бир қатор лицензия талаб ва шартларига номувофиқликлар аниқланган. 

Шу боис Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом”нинг 40-бандига асосланиб, вазирликнинг жорий йил 11 мартдаги 33-06795-сонли қарори билан “OMAD PLYUS” МЧЖга 2021 йил 16 февралда тиббий фаолият учун берилган 27390032-сонли лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги ҳамда келгусида салбий оқибатлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида вақтинча тўхтатилган.

Бу ҳақдаги маълумот эса вазирликнинг 33-06793-сонли хати билан шу йил 11 март куни мазкур клиниканинг электрон шахсий кабинети ва телефон рақамига SMS орқали юборилган. Қолаверса, 13 март куни тегишли ҳужжатлар қоғоз шаклида такроран клиниканинг почта ва фаолият манзилига жўнатилган.

Қолаверса, Адлия вазирлигининг мазкур реестрида ҳам ушбу ташкилотнинг лицензияси тўхтатилганлигини кўриш мумкин, — дейилади хабарда

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли қарори билан “OMAD PLYUS” масъулияти чекланган жамиятига тегишли ушбу хусусий тиббиёт муассасаси 2023 йил 14 март кунидан бошлаб, 10 кун муддатга ўз фаолиятини тўхтатганини вазирликка маълум қилган.

Маълумот ўрнида, Манноповнинг ўлими ортидан ҳолатга алоқадор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш