Сўнгги янгиликлар
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Тарихий объектга зарар етказган тадбиркор қамоққа олинган — Маданий мерос агентлиги
Хусусий тадбиркор томонидан турар жой биносига етказилган зарар натижасида маданий мерос обектининг тарихий, маданий, бадиий аҳамиятига жиддий зиён етказилган.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри, Мироншоҳ кўчаси, 6-манзилда жойлашган хусусий мулкда бўлган моддий маданий мерос обектининг авария ҳолатга келиб қолгани юзасидан маълумот тарқалди. Тарқалган маълумотлар юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Унга кўра, мазкур турар-жой биноси 2019-йил 4-октябрдаги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари Миллий рўйхатига киритилган ва маҳаллий аҳамиятдаги моддий маданий мерос обекти ҳисобланади.
2015-йил 10-декабрда Мироншоҳ кўчаси 4-манзилда “Афросиёб Хосият Бегим Макони” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари жараёнида оғир техникаларнинг юриши, 8-10 метрли котлаван қазиш ва қурилиш ишларнинг олиб борилиши натижасида маданий мерос обектининг деворларида ёриқлар пайдо бўлиб, айрим деворлар йиқилиб тушганлиги аниқланган ва шу куннинг ўзида далолатнома расмийлаштирилиб, жараённи тўхтатиш сўралган.
Шундан сўнг хусусий тадбиркорга яна бир неча бор огоҳлатириш берилишига қарамасдан қурилиш ишлари давом эттирилиб келинган ва бунинг натижасида маданий мерос обектига янада жиддий зарар етказилган.
2016-йил 1 июл куни маданий мерос обектини техник ҳолати ўрганилиб, далолатнома тузилган ва ҳуқуқни муҳофаза қиливчи органларга мурожаат қилинган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ҳукми билан Мироншоҳ кўчаси 6-манзилда жойлашган маданий мерос обектининг қисман бузилиб ўта оғир авария ҳолатига келиб қолишига сабабчи бўлган фуқаро О.Рга нисбатан ЎзР ЖКнинг 132-модда, 2-қисми билан айбли деб топилиб қонуний чора кўрилган.
Хусусий тадбиркор томонидан турар жой биносига етказилган зарар натижасида маданий мерос обектининг тарихий, маданий, бадиий аҳамиятига жиддий зиён етказилган.
Тарихий мулкка нисбатан жиддий зарар етказгани сабабли тадбиркорга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилган.
“Ҳозирги кунда ҳудудий бошқарма томонидан авария ҳолатига келиб қолган обектни асраб қолиш ёки тарихий аҳамиятини йўқотган деб топиш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.



