Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар тарихий натижага эришди
Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор Халқаро хоккий федерацияси паноҳида ўтказилаётган халқаро турнирда иштирок этишмоқда.
18 ёшгача бўлган йигитлар ўратасида ўтказилаётган Осиё ва Океания чемпионати Монголия пойтахтида Улан-Баторда ўтказилмоқда.
Ёш хоккейчилар бугун ўзларини биринчи учрашувларини ўтказишди. Уларнинг рақиблари Туркманистон терма жамоаси бўлиб, ушбу команда устидан 5: 0 ҳисобида ғалаба қозониб, илк тарихий ютуққа эришди.
Эндиликда У18 терма жамоаси Таиланд, Монголия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Эрон терма жамоалари каби рақиблар билан беллашади.
«Йигитларимиз чексиз ҳурсанд. Улар тарихга биринчилар бўлиб киришади. Хоккейчиларимиз, уларнинг ота-оналари, мураббийлари ва Хоккей федерацияси учун бу катта ва машаққатли меҳнат натижасидир. Бундай мусобақаларда иштирок этиш йигитларимиз учун – катта тажриба ва шунинг ўзида ҳам жиддий синовдир. Бу эса, ўз навбатида, профессионал маҳоратлари ўсиши учун қўшимча туртки бўлади» – дейди Ўзбекистон хоккей федерацияси президенти Баҳтиёр Фозилов.