Qidirish

00:18 / 2023-03-12 949 0 Ҳодисалар

Тошкентда ўқувчини дўппослаган аёл ўқитувчи ишга тикланди. Умарова мактабга ишчи гуруҳ «ташлаган»

Вазир топшириғига асосан Тошкент шаҳридаги 152-мактабда юзага кeлган ҳолат ўрганиб чиқилади. Мактабга ишчи гуруҳ ташрифидан сўнг ишдан бўшатилган ўқитувчи яна вазифасига тикланган.

world-news

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг кўрсатмасига асосан Тошкент шаҳридаги 152-мактабда юзага келган ҳолат ҳамда мактабдаги таълим ва тарбия жараёнларини ўрганиб чиқиш бўйича вазирлик Ишчи гуруҳи тузилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумки, айни дамда ўқитувчининг мактабдаги носоғлом муҳит бўйича ижтимоий тармоқ фаолларига мурожаати кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Шу ўринда жамоатчилик вакилларидан ҳар икки томонни ўргангандан сўнг холис ахборот тарқатишларини, шунингдек вазирлик ишчи гуруҳи билан биргаликда ўрганиш жараёнларида иштирок этишлари мумкинлигини билдирамиз, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида юзага келган низоли ҳолат бўйича ўқувчининг ота-онаси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Суд қарори билан ўқувчининг онаси ва мактаб ўқитувчисига нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган.

Ишчи гуруҳнинг ўрганиш натижалари жамоатчиликка маълум қилинади. Юқоридаги ҳолат нафақат педагоглар, балки ота-оналарни ҳам ҳушёр бўлишга ундаши керак. Сабаби фарзандларимиз мактабга таълим олиш учун келади, тарбия эса ота-она зиммасида бўлиши лозим.

“Шу ўринда ўқитувчилардан ҳам ўқувчилар билан зиддиятли вазият юзага келганда, педагогга хос бўлган таъсир чораларини қўллаши лозимлигини, ҳар қандай ҳолатда ўзини қўлга олиб, боланинг ота-онаси билан биргаликда муаммога ечим топиши зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз”, дейилади вазирлик ахборотида.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш