Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Зангиотадаги клиникага янги жамоат транспорти йўналиши қўйилади — ССВ
Янги йўналиш 21 мартгача ишга тушурилиши кутилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси вақтинчалик кўчирилгани ва жамоат транспорти мавжуд бўлмагани ходимларга ноқулайлик туғдираётгани тўғрисида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан ССВ расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг таъкидлашича, ушбу ҳолат юзасидан амалий ёрдам сўраб Транспорт вазирлигига мурожаат қилинган.
Натижада 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига янги шаҳар жамоат транспорти йўналишини ташкил этиш юзасидан Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси ва Тошкент вилояти транспорт бошқармаси мутасадди ходимлари томонидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш натижасига кўра, шифохонадан 5-метро бекатигача бўлган масофа 6,9 км.ни ташкил этаётгани, шифохонага келиб-кетаётган ишчи-ходимларга ноқулайликлар юзага келаётгани сабабли янги автобус йўналишини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги маълум бўлди.
Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси берган маълумотига кўра, ҳозирги кунда метро бекатидан Зангиотадаги клиникага қадар 154-сонли йўналиш ишлаб чиқилиб, тендерга қўйилган. Йўналиш тендер ўтказилгандан сўнг 21 мартгача ишга туширилади.