Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Uzbekistan Airways»га янги раҳбар тайинланди
Шухрат Худайкулов 2006 йил “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жамоасига келиб қўшилган ва ўз фаолиятини “Тошкент” ҳалқаро аэропортининг авиаташувларини ташкил этиш агенти сифатида бошлаган.
“Uzbekistan Airways” АЖ ягона акционери – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра, жорий йилнинг 10 март куни “Uzbekistan Airways” АЖ Бошқарув раиси этиб Худайкулов Шухрат Шавкатович тайинланди.
Шухрат Худайкулов 1984 йил 26 июль куни Урганч шаҳрида таваллуд топган. Санкт-Петербург давлат фуқаро авиацияси университетининг “Авиация ташувларини ташкил этиш” мутахасислигини тамомлаган.
Шухрат Худайкулов 2006 йил “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жамоасига келиб қўшилган ва ўз фаолиятини “Тошкент” ҳалқаро аэропортининг авиаташувларини ташкил этиш агенти сифатида бошлаган.
2006-2019 йиллар оралиғида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” MAK’да турли лавозимларда, жумладан авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари, миллий авиакомпаниянинг сотувлар департаменти директори сифатида фаолият юритган.
2019 йилдан ““Uzbekistan Airways” АЖда тижорат ва туризм бўйича Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.