Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

20:37 / 2023-03-10 952 0 Жамият

Тошкентда Hi-Tech услубида қурилган жоме масжидида илк бор жума намози ўқилди

“Тепа” жоме масжидининг очилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла иштирок этди.

world-news

Бугун, 10 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Тошкент шаҳрида Hi-Tech услубида қайта бунёд этилган “Тепа” жоме масжидининг очилишида иштирок этиб, жамоат билан ушбу масжиддаги илк жума намозини адо қилдилар. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Намоздан аввал Муфтий ҳазратлари йиғилганларни Рамазон арафасида муносиб туҳфа бўлган, қулай ва шинам масжид билан муборакбод этдилар. 

Сўнгра Рамазон ойига муносиб тайёргарлик кўриш, бунинг учун турли гуноҳ-маъсиятлар, ғийбат-мазаммат қилиш каби иллатлардан тийилиш кераклига ҳақида сўз юритдилар. Айниқса, ғийбат, ёлғон сўзлаш, ўзгага тили билан ҳам қўли билан ҳам зиён етказиш каби зарарли одатлардан сақланишга чақириб, мўмин киши Рамазон ойи фазилатларидан унумли фойдаланиб қолиши кераклигини алоҳида таъкидладилар. 

Жума намози якунида Муфтий ҳазратлари Ҳақ таолодан юрт тинчлиги, эл фаровонлигини ҳамда масжид бунёдкорлигига ҳисса қўшган юртдошларимиз ҳаққига хайрли дуолар қилдилар”, — дейилади хабарда. 

Маълумот ўрнида, “Тепа” масжидининг эски биноси 1992 йилда бунёд этилган бўлиб, йиллар давомида бир неча бор таъмирланган. 

2021 йилга келиб, уни тўлиқ қайтадан қуриш ишлари бошлаб юборилди. Икки йил мобайнида масжид замонавий Hi-Tech услубида бунёд этилиб, хонақоҳи ортиқча безакларсиз, киши эътиборини тортмайдиган даражада, кўркам қилиб таъмирланди. 

Ҳозирда 2000 дан ортиқ намозхонни сиғдира оладиган масжидда асосий хонақоҳ, таҳоратхона, кутубхона, маъмурият ва бошқа техник хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

Яна бир жиҳати, бугунги давр талабидан келиб чиқиб, масжидга қуёш панеллари ўрнатилди. Бу эса масжидни беминнат электр энергия манбалари билан таъминлабгина қолмай, сув ва бинони иситиш тизимлари ҳам ушбу қайта тикланувчи энергия манбаларига уланди. Эндиликда масжид ортиқча сарф-хажатларсиз энергия манбаига эга бўлмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш