Qidirish

17:33 / 2023-03-10 202 0 Ҳодисалар

«Каттақўрғон ҳокимлигининг 200 млн сўмлик давлат харидида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди» – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигининг 200 млн сўмлик давлат харидида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар бермоқда.

world-news

Маълум қилинишича, агентлик томонидан олиб борилган мониторинг натижасида Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги буюртмачилигида аёллар дафтарида турган фуқароларга тикув машиналари харид қилиш юзасидан 13 февраль куни ўтказилган 200 млн сўмлик давлат харидида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги ойдинлашган.

Хусусан, мониторинг натижалари мазкур давлат хариди бўйича “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси (Рақобат ва холислик принципи), 23-моддаси ( Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси) 14-моддаси (Манфаатлар тўқнашуви), 42-моддаси (Иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари) ва 46-моддаси (Давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилганлиги, жумладан, давлат харидларида иштирок этган 3 та талабгорлардан 2 таси бир шахсга тегишли эканлиги, яъни ўзаро аффилланганлиги ҳолатлари мавжудлигини кўрсатган.

Шунингдек, ушбу давлат хариди бўйича Харид комиссияси томонидан фойдаланган компьютерларнинг IP-манзиллари маълумоти ўрганилганда харид комиссиясининг барча аъзолари 5 дақиқа вақт ичида IP-манзили бир кишига тегишли бўлган компьютер орқали бошқарилиб, харид натижалари баҳоланган ва баённома расмийлаштирилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, харидда иштирок этган 3 та иштирокчининг ҳужжатлари ҳам Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигига тегишли бўлган (фойдаланган) компьютернинг IP-манзили орқали махсус электрон платформага юкланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган, ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказиш учун Самарқанд вилоят ҳокимлигига сўровнома киритилган.

Вилоят ҳокимлиги томонидан 2023 йил 27 февраль куни Агентликка тақдим этилган хатга кўра, Агентликнинг тақдимномасида қайд этилган камчиликлар бартараф этилиб, xарид комиссиясининг баённомаси бекор қилинган ҳамда ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган харид комиссиясининг раисига нисабатан маъмурий, бир нафар комиссия аъзосига эса интизомий жавобгарлик қўлланилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш