Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 226

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 357

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

16:34 / 2023-03-10 478 0 Мақолалар

Мансаб қадри эмас, инсон қадри…

Ўзбекистонда Конституциясига оид референдум 30 апрель куни ўтказилади. Эътибор беринг, 30 апрель куни Конституциясига оид референдум бўлиб ўтади. Янги Конституция эскисидан фарқли равишда халқчил бўлиши кутилмоқда.

Бугун, 10 март куни депутатлар томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасида ҳам айнан шу жиҳатларга эътибор қаратилган.

Депутатлар бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган йиғилишда Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум санасини 2023 йил 30 апрель деб белгилаш ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг референдумни ўтказиш тўғрисидаги қарори юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг хулосасини олиш тўғрисидаги масалани қўллаб-қувватлади.

Таъкидлаш керакки, умумхалқ муҳокамаларида Янги конституция ўзгаришига оид 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушганлиги, ва бу таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олганини алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин. Шу маънода янгиланаётган Конституция том маънода халқ Конституцияси бўлишига ишонч ортади.

Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилмоқда, моддалар сони 128 тадан 155 тага ошади, Конституциянинг амалдаги 275 та нормаси 434 тага кўпаймоқда, яъни амалдаги Конституция 65 фоизга янгиланади.

Эътиборлиси, Янги Конституциясида Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари 5 тадан 12 тага, Сенатники эса 14 тадан 18 тага кўпайтирилади.

Яна бир ҳолат шуки, Янги Конституцияга ўқитувчиларни ижтимоий ҳимоясини назарда тутувчи алоҳида модда киритилган. Бироқ, судларнинг давлат бюджетидан молиялаштирилиши эса нормаль ҳолат сифатида қабул қилинди. Бу уларнинг ҳолислик принципларидан четга чиқишларини эмас аксинча профессионал ишлашларига туртки бўлиши айтилди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш