Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 226

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 356

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

19:08 / 2023-03-10 425 0 Ҳодисалар

«Шаҳвоний шантажлар, пул эвазига дўппосламаслик»: Самарқандда спортчилардан иборат жиноий гуруҳнинг қилмишлари очиқланди

Самарқандда аёл ва спортчилардан иборат гуруҳнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Effect.uz’га вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев маълум қилди.

Қайд этилишича, 22 ёшли йигит Самарқанд вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Аризада Жомбой туманида яшовчи 25-30 ёшлардаги аёл фуқароларнинг ишончига кириб, шаҳвоний уйдирмалар уюштириб, шунинг билан бирга 2-3 нафар спортчи йигитлардан иборат жиноий гуруҳ тузиб, фуқароларни қўрқитиш орқали яланғоч ҳолатдаги тасвирларга туширган ва улардан товламачилик йўли билан пул талаб қилаётганлигини билдирилган.

Аниқланишича, мазкур гуруҳ ушбу йигитни шантаж қилиб, ундан ёзган “Тилхати”, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашинаси техпаспортини қайтариб олиши эвазига 1500 АҚШ доллари миқдорида пул сўраган. Йигит аризасида 22 ёшли йигит ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан Самарқанд вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбирда аёл ҳамда унинг шериклари ушбу йигитдан 1.500 АҚШ доллари эвазига унинг қарздорлик “Тилхати”, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техпаспортини қайтариб бераётган вақтда далилий ашёлар билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Аёлнинг жиноий шериклари спортнинг “Миллий кураш”, “Қўл жанги”, “Бокс”, “Муай-тай” ва бошқа турлари билан шуғулланган спортчилар бўлиб, улар бундан ташқари ҳам жуда кўп жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этган.

Улар бир нечта жиноий қилмишларни ташкил этувчи ҳамда зўравонликни тарғиб қилувчи ҳолатларни, жумладан, туҳмат қилиш, ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш, товламачилик, талончилик ҳамда ҳужжатларни эгаллаш каби қатор жиноятларни содир этган.

Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг бир неча моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш