Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Ҳайдовчининг ухлаб қолиши 3 кишининг умрига зомин бўлди
Самарқандда жиддий ЙТҲ содир бўлди.
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида "Бухоро – Самарқанд" йўналишида ҳаракатланиб келаётган Lacetti ҳайдовчиси йўлда ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Қайд этилишича, М-37 автомобиль йўлининг 44 километрида ҳаракатланиб келаётган Lacetti йўлнинг ўнг тарафида тўхтаб турган юк машинасининг орқасига келиб урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.
Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси ва икки йўловчи олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Бир йўловчи эса шошилинч тарзда шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддасининг 3 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.