Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Самарқандда 14 ёшли қизни ўғирлаб кетган эркак қамоққа олинди
Ушбу воқеа 8 март куни тонгида содир бўлган.

Самарқанд шаҳрида 14 ёшли қизни машинасида ўғирлаб кетган эркак қамоққа олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 8 март куни соат тахминан 8:00ларда, 1985 йилда туғилган фуқаро С.У. маст ҳолда оқ рангли “Nexia-3” русумли автомашина билан Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасидаги ўқув маркази олдида турган 2009 йилда туғилган вояга етмаган қизга ўзини киракаш деб таништириб, уни уйига олиб боришини айтиб, алдаб ўтирғизиб, уйига олиб бормасдан, бошқа томонга бошқариб кетган.
Вояга етмаган қиз машинадан тушиб қолмоқчи бўлганда у машина эшикларини қулфлаб қўйган ва машинани Оқдарё тумани Бошдархон МФЙ, Янги обод қишлоғигача бошқариб бориб, автомашинасини шинаси босими чиқиб кетганлиги сабабли автомашинадан тушиб, ғилдиракларига қараётган вақтида қиз машинадан тушиб, қочиб кетиб, шу ерда бўлган фуқаролардан ёрдам сўраган. Ҳолат юзасидан қизнинг яқинлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида С.У. қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 137-моддаси (Одам ўғирлаш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган.




Изоҳлар 1
