Сўнгги янгиликлар
«Афсуски, айрим «Ишонч телефонлари» номига ташкил қилинган ёки умуман ишламайди» – Акмал Бурхонов
«Босим ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз» – «Ўзбектелеком» HUMANS иши бўйича муносабат билдирди
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Ўзбекистон Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни тасдиқлади
ШҲТ тартибларига мувофиқ, меморандум ташкилотга аъзо давлатлар томонидан ҳам тасдиқланиши керак.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлат мақомини олиш мажбуриятини тўғрисидаги меморандумни тасдиқлади. Бу ҳақда Президентнинг қарорида маълум қилинган.
“Эрон Ислом Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум тасдиқлансин”, — дейилади Lex.uz қонунчилик миллий маълумотлар базаси сайтида эълон қилинган қарор матнида.
Мирзиёев мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига мазкур меморандумнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-қоидаларининг Ўзбекистон томонидан бажарилиши тўғрисида ШҲТ котибиятига билдиришнома юборишни топширди.
2022 йил 15 сентябрда Эрон томони Самарқандда ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбурият меморандумини имзолади, 27 ноябрда эса миллий парламент Эроннинг ташкилотга кириши тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Мажбурият меморандуми тўғрисидаги қонун лойиҳаси 2023 йил 25 январда қабул қилинган. ШҲТ тартибларига мувофиқ, меморандум ташкилотга аъзо давлатлар томонидан ҳам тасдиқланиши керак.
Маълумот ўрнида, ШҲТ — 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон иштирок этади.
Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.



