Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 226

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 357

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

21:03 / 2023-03-08 819 1 Жамият

«Ўзбекистондан келган қутқарувчи итлар Туркиядаги одамларни қутқаришга катта ҳисса қўшди» — Анадолу агентлиги

“Барон” лақабли ит билан қидирув-қутқарув ишларида иштирок этган ўзбекистонлик киноолог Туркия нашрига қисқа интервью берди. 

world-news

Туркияда вайрон бўлган уйлар остидан одамларни қутқаришда Ўзбекистондан келган махсус ўқитилган итлар муҳим роль ўйнади, дея хабар бермоқда Туркиянинг Анадолу нашри.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон номидан қидирув-қутқарув гуруҳида 5 та махсус итлар ва кинологлар бўлган. Улар Ҳатай вилоятининг этник ўзбеклар яшайдиган Овакент қишлоғида одамларни қидиришда иштирок этган.

“Барон” лақабли ит билан қидирув-қутқарув ишларида иштирок этган ўзбекистонлик киноолог Туркия нашрига қисқа интервью берди. 

Кинологнинг айтишича, ўзбекистонлик қутқарувчилар табиий офат ҳудудига етиб келганидан сўнг дарҳол ишга киришишган. Шу куни итлар ёрдамида 81 ёшли аёл вайроналар остидан қутқариб олинган.

Эркак биринчи марта бундай катта ҳалокатга дуч келганини ва бошқалар билан биргаликда одамларни қутқариш учун ҳаракат қилганини таъкидлади. 

Ўргатилган итлар етиб бориш қийин бўлган, қутқарувчилар кира олмайдиган жойларга кириб кетиши мумкин.  Ўргатилган ит вайроналар остидаги одамга дарҳол муносабат билдиради. Ит тирик одам топиб қолса баланд овозда ҳурради, марҳумнинг жасади бўлса инграйди, - дейди у. 

6 февраль, душанба куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04.17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 46,1 минг кишидан ошди. 

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш