Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 219

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 321

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

18:21 / 2023-03-08 436 0 Ҳодисалар

Грузияда норозичилик намойиши давом этмоқда

Бир кун аввал парламент биноси олдида хорижий агентлар ҳақидаги қонунга қарши норозилик митинги бўлиб ўтган эди.

world-news

Хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасига қаршилар яна Тбилисининг марказий Руставели хиёбонида тўпланишмоқда, деди мухолифатдаги “Бирлашган миллий ҳаракат” партияси аъзоси Акаки Минашвили.

Фаоллар, Грузия фуқаролари турли жойлардан парламент томон ҳаракатланмоқда. Бугун соат 19:00 (Москва вақти билан 20:00)да бўлиб ўтадиган кенг кўламли акцияга турли касб ва идоралар вакиллари қўшилади, деди у.

Бир кун аввал парламент биноси олдида хорижий агентлар ҳақидаги қонунга қарши норозилик митинги бўлиб ўтган эди. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичдан фойдаланишга мажбур бўлди.  Кейинроқ президент Саломе Зурабишвили видеомурожаат қилиб, намойишчиларни қўллаб-қувватлаб, вето қўйишга ваъда берди. 

Сешанба куни кечқурун мамлакат парламенти мухолифатнинг норозилигига қарамай, биринчи ўқишда кўпчилик овоз билан хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. 

Грузия парламентига тақдим этилган “Хорижий таъсирнинг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасида мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва хорижий давлатдан маблағ олувчи субъектлар реэстрини яратиш таклиф қилинмоқда. 

Парламентда кўпчиликни ташкил этувчи ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси вакиллари янги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш нияти борлигини маълум қилди ва агар президент Саломе Зурабишвили вето қўйса, депутатлар уни енгиб ўтишга ҳаракат қилади. Мухолифатчиларга кўра, эҳтимолий янгилик мамлакатни Европа Иттифоқидан узоқлаштиради.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш