Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
«Янгийўл тумангазнинг «каттаси» ва «Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси» собиқ раҳбари ҳибсга олинди
Бугун, 11 декабрь куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раҳбарлигида танқидий руҳда бўлиб ўтган.
Республика штаби йиғилишида Бош прокурорнинг маълум қилишича, “Янгийўл тумангаз” раҳбари Умид Тўйчиев ва “Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси” собиқ раҳбари Фурқат Шодмонқуловга ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
“Агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам албатта худди шундай жиноий иш қўзғатилади”, — деди Сардор Умурзаков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган “Ҳудудгаз Тошкент” филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганини маълум қилганди.