Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Сербия-Косово ўртасидаги вазият таранглашди. Вучич олдида иккита йўл турибди
Сербия президенти Александр Вучич Косоводаги вазият бўйича Миллий хавфсизлик Кенгаши билан фавқулодда йиғилиш ўтказмоқда.
Ушбу йиғилиш фонида айрим Telegram каналларда Сербия махсус ҳарбий отряди Косово томон кетаётган видеолар тарқалмоқда.

“Бугун менинг тарихимдаги энг оғир кеча бўлиши мумкин”, — деди Вучич.
Косово бош вазири Албин Курти серблардан 11 декабрь кун охиригача баррикадаларни олиб ташлашни талаб қилди, акс ҳолда уларни олиб ташлаш учун барча чораларни кўришни айтди.

Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел Европа Иттифоқи Косоводаги EULEX миссиясига ҳужумларга тоқат қилмаслигини таъкидлади.

“Европа Иттифоқи Косоводаги EULEХга ҳужумлар ёки шимолда зўравонлик, жиноий ҳаракатлардан фойдаланишга тоқат қилмайди. Косово серблари гуруҳлари томонидан баррикадалар зудлик билан олиб ташланиши керак. Тинчликни тиклаш керак. EULEХ Косово ҳукумати ва КFOR билан мувофиқлаштиришда давом этади. “Барча иштирокчилар эскалациядан қочишлари керак”, — деб ёзади Боррелл Тwitter'даги саҳифасида.
Сербия Ташқи ишлар вазирлиги штат котиби Неманя Старович Косово атрофидаги вазиятнинг “"қайтиб бўлмайдиган нуқтага яқинлашаётганини” айтди ва “Ғарбнинг қасддан кўрлиги шериклик билан баробар” — деди.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир