Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Тошкентда талаба йигит босқинчиликда иштирок этди
Тошкент шаҳрида “Paynet” шаҳобчаларидан бирида икки нафар шахс босқинчилик уюштирди.
Тошкент шаҳрида “Paynet” шаҳобчаларидан бирида икки нафар шахс босқинчилик уюштирди. Бу ҳақида пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида босқинчиликни мақсад қилган икки нафар шахс “Paynet” шаҳобчасига пичоқ билан бостириб киришган ва дўкон соҳибидан пулларини чиқариши талаб қилишган. Улар ўша пайтда кириб қолган мижоз туфайли ўз ишларини охирига етказа олишмаган.
Маълум қилинишича, босқинчилардан бири 33 ёшли Зуҳриддин аввал ҳам шундай жиноят содир этганликда айбланиб, жазони ўтаб чиққан, иккинчиси эса университет талабаси ҳисобланади.
Талабанинг айтишича, у ота-онасидан телефон аппаратини сотиб олиш учун пул сўраган. Улар эса бироз кутиб туришини айтишган. Йигит қизиққонлиги сабаб телефон учун ўзи пул топишни мақсад қилади ва жиноятга қўл уради.
Уларга нисбатан қамоққа олиш жазоси тайинланган.