Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

13:45 / 2023-03-04 731 0 Ҳодисалар

Бухорода 12 млрд сўмлик табиий газ «ўғирланди». АГТКШ мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

"Солихов Олимжон Фазлиддинович" хусусий корхонаси мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жуда кўп миқдорда ўғирлик содир этишда ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган.

world-news

Жорий йилнинг 10 февраль куни “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ ҳамда метрология хизмати мутахассислари ҳамкорлигида мавжуд маълумотлар асосида вилоятдаги айрим АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча)ларда ўрганишлар олиб борилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўрганишлар давомида “Солихов Олимжон Фазлиддинович” хусусий корхонасига қарашли 3 та АГҚКШ ларда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат манфаатларига жами 11 миллиард 847 миллион 744 минг сўм зарар етказилган. Натижада табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.  

Аниқланишича, корхонанинг АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча) филиалида 2 дона “KWANGSHIN GEO-350” русумли компрессор ўрнатилган. 

Бу компрессорнинг соатлик газ сарфи (1000м3 соат х2 дона) 2000 м3 ни ташкил этиб, унинг оқибатида 2022 йилнинг 1 ноябрь кунидан 2023 йил 10 февраль кунига қадар бўлган даврда 3 миллиард 493 миллион 218 минг сўмлик табиий газ яширинча “ўғирланган”. 

Шунингдек, корхонанинг АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча) филиалида 2 дона “SICHUAN ZW-4.36/3-250” русумли компрессор ўрнатилган. 

Бу компрессорнинг соатлик газ сарфи (1000м3 соат х2 дона) 2000 м3 ташкил этади. Бунинг натижасида 2022 йилнинг 10 сентябрь кунидан 2023 йил 10 февраль кунига қадар бўлган даврда 5 миллиард 774 минг 443 сўмлик табиий газ “ўғирланган”.

Бундан ташқари, корхонага қарашли яна бир АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча) филиалида 2 дона “SICHUAN ZW-4.36/3-250” русумли компрессор ўрнатилган. Бу компрессорнинг соатлик газ сарфи (1000м3 соат х2 дона) 2000 м3 ташкил этади. Бунинг оқибатида 2022 йилнинг 13 сентябрь кунидан 2023 йил 10 февраль кунига қадар бўлган даврда 2 миллиард 580 миллион 83 минг сўмлик табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.  

Тўпланган ҳужжатларга кўра, “Солихов Олимжон Фазлиддинович” хусусий корхонаси мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жуда кўп миқдорда ўғирлик содир этишда ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган. 

Олиб борилган ўрганишлар натижасида мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туманидаги “Солихов Олимжон Фазлиддинович” хусусий корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилган.  

Изоҳлар 0

Фикр билдириш