Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
«Узтрансгаз» АЖ назоратчиси пора билан қўлга тушди
У рухсатнома олиб бериш эвазига, деҳқондан 700 АҚШ доллар талаб қилган.
“Узтрансгаз” АЖ Фарғона магистраль бошқармаси Наманган бўлими назоратчиси 700 АҚШ доллари миқдорида пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Наманган шаҳар, Давлатобод туманида яшовчи фуқаро Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.
Унда Давлатобод тумани, “Юксалиш” МФЙ ҳудудида умумий майдони 50 сотихдан иборат бўлган экин ер майдони мавжудлигини, ушбу ер майдонининг 30 сотих қисмида “иссиқхона” ташкил этиб, фойдаланиб келаётганлигини, 2023 йилнинг февраль ойи бошларида ер майдонининг қолган 20 сотих қисмида хам иссиқхона ташкил этиш мақсадида қурилиш ишларини бошламоқчи бўлган вақтида “иссиқхона"сига ўзини “Узтрансгаз” АЖ Фарғона магистраль бошқармаси Наманган бўлими назоратчиси деб таништирган шахс келиб, мазкур ҳудуд ер остидан катта босимли газ линияси ўтганлигини, қурилиш ишларини олиб бориш учун ўзи фаолият юритиб келаётган идоранинг рухсатномасини олиш кераклигини айтиб, эвазига 700 АҚШ доллари миқдорида пул сўраётганини маълум қилган.

Аризага асосан, ИИБ ТҚХ ЖҚБ К ва ИЖҚКБ ва ДХХ Наманган вилояти Бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбир давомида аризада номи келтирилган фуқаро мурожаатчидан 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.