Qidirish

01:27 / 2023-03-04 661 0 Ҳодисалар

«Матбуот ўзи истаган мавзуни кўтара олмаяпти. Жиддий тўсиқлар, босимлар, қўрқитишлар сақланиб қоляпти» – бир гуруҳ журналист ва жамоатчилик вакилларининг Президентга мурожаати

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистлар ва жамоат вакилларининг Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаатномаси эълон қилинди.

world-news

Муҳтарам Президент!

2016 йилда сиз давлат раҳбари бўлишингиз билан Ўзбекистонда катта ўзгаришлар бошланди. Жумладан, халқимиз узоқ вақт ва интиқлик билан кутган сўз эркинлиги, фикр эркинлиги пайдо бўла бошлади. Бу орқали ўтган йилларда Ўзбекистонда матбуот эркинлиги муҳити сезиларли даражада шаклланиб улгурди.

Айни пайтда, биз журналистлар ва жамоатчилик вакилларини ҳозирга қадар сақланиб қолаётган яширин, лекин кучли цензура ҳам безовта қиляпти. Таҳририятлар, журналистлар, блогерлар, жамиятга ҳар қандай фикр берувчи шахсларнинг фикр билдиришида жиддий тўсиқлар, босимлар, қўрқитишлар сақланиб қоляпти.

Матбуот ўзи истаган мавзуни кўтара олмаяпти. Журналистлар ўзлари истаган оҳангда вазиятни кўрсата олмаяпти. Давлатнинг ахборотни назорат қилишга масъул бўлган муассасаси таҳририят ва блогерларга муттасил равишда босим қилиб, ахборот оҳанги, шакли, моҳиятини ўзгартириш ёки бу ахборотнинг тўлиқ чиқмаслигини талаб қилишда давом этмоқда.

Жаноб президент!

Биз сўз ва фикр эркинлиги орқали Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришдан манфаатдор эмасмиз. Биз хавфсизликни сўз ва фикр эркинлигининг пойдевори сифатида кўрамиз. Лекин сўз ва фикр эркинлигисиз таъминланган хавфсизликни – ноқис, заиф ва вақтинчалик хавфсизлик деб биламиз.

Ҳурматли Президент, биз сиздан илтимос қилиб, Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлигини кучлироқ ҳимоя қилишингизни, бу борада конституция ва амалдаги қонун нормалари тўлиқ ишлашини, маълум давлат муассасаларининг журналистларга, матбуотга, блогерларга босимларини тўхтатишда ёрдам беришингизни сўраймиз!

Биз Ўзбекистонни кучли, рақобатбардош, ҳалқаро майдонда обрўли давлат сифатида кўришни истаймиз. Бунинг учун, Ўзбекистонда матбуот ва сўз эркинлиги муттасил кучайиб бориши лозим. Аммо ҳалигача Ўзбекистон матбуоти кўринмас, лекин жиддий назорат остида эканини ачинарли ва келажак учун хавфли вазият деб биламиз.

Муҳтарам Президент, Ўзбекистонда матбуотнинг том маънодаги мустақиллигини таъминлашда тарихий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.

Жамоат вакиллари, журналистлар, блогерлар (алифбо тартибида).

Аҳмад Мубашшир, «Азон.уз» сайти асосчиси

Абдумуталов Баҳодир, СММ мутахассиси

Адҳам Мусанниф, блогер

Адхамов Темурбек, блогер

Алибеков Шоҳруҳ, депутат

Аъзам Орзу, дизайнер

Болтабоев Дилшод, блогер

Барлос Шуҳрат, журналист

Баҳриев Карим, журналист, таржимон

Дўстов Қобил, социолог

Фозилова Дилсора, социолог

Гулсара Шерматова, сиёсатшунос-эксперт

Ҳамдам Улуғбек, ёзувчи

Ҳақназар Умида, жамоатчилик фаоли

Ҳайдаров Олимжон, блогер

Умарова Азиза, жамоатчилик фаоли

Ирзаев Баҳром, тарихчи олим

Иброҳимова Муаззам, жамоатчилик фаоли

Ибодуллаев Зарифбой, шифокор

Жумаев Ҳамза, журналист

Латипов Шуҳрат, журналист, блогер

Латипов Обиджон, жамоатчилик фаоли

Мамирова Муҳаббат, журналист

Малик Темур, блогер

Мардонов Зафар, блогер

Нурёғди Тилланисо, шоира, илмий изланувчи

Раббимов Камолиддин, сиёсатшунос

Раҳмат Илғор, жамоатчилик фаоли

Раззоқов Худойберди, блогер

Расулев Бобур, депутат

Саид Санжар, журналист

Салим Сардор, блогер

Сафаров Илёс, журналист

Солижонов Зафарбек, блогер, юрист

Самарқандий Фарруҳ, блогер

Содиқова Анора, журналист

Ташанов Абдураҳмон, журналист

Темур Аъзам Муҳаммад, журналист

Хўжаева Сайёра, «Демократия ва инсон хукуклари» нодавлат Институти директори

Шермуҳаммад Ботиржон, юрист

Шерозий Зайниддин, журналист

Изоҳлар 0

Фикр билдириш