Сўнгги янгиликлар
Умра хизматлари бўйича ноқонуний реклама тарқатган туроператорлар жазоланди
Нотариусликка талабгорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти бўйича чекловлар киритилди
Кеча, 10 декабрь куни электр станциялар орқали 229,2 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 224 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилган.
Шунингдек, газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга 156,6 млн куб метр табиий газ ва 2,0 минг тонна суюлтирилган газ етказилган. Истеъмолчиларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 8,5 минг тонна маҳаллий кўмир етказилган.
Республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида чекловлар (бир ярим соатдан икки соатгача) киритилди. Таъминотдаги узилишлар бўйича истеъмолчилардан 621 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар юзасидан электр қурилмаларида юзага келган носозликлар махсус бригадалар томонидан бартараф этилган.
Газ қувурларида босимнинг меъёрдан пастлиги сабабли Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида табиий газ етиб боришида узилишлар кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилишида Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинганини маълум қилганди.
“Қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олинган”, деган Умурзаков.