Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Андижонда банкоматлардан 430 млн сўм ўғирланди
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ижтимоий тармоқларда “Халқ банки” АТБнинг Андижон шаҳар амалиёт бўлими банкоматларидан 430 млн. сўм маблағ ўғирланганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Андижон вилояти прокуратураси баёнот берди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа юзасидан жорий йилнинг 7 февраль куни Андижон вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари хозирда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Халқ банки”нинг Сирдарё вилояти Ховос филиалида 3 млрд. 828 млн. 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилган масъул ходим қамоққа олинган эди.