Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 226

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 357

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

10:10 / 2023-03-03 677 0 Ҳодисалар

4 млрд сўмга яқин бюджет маблағларини «туя» қилган «Халқ банки» филиали ходими қамоққа олинди

Тезкор тадбирда қўлга олинган масъулнинг йиллар давомида бажарган қинғир ишлари фош бўлди.  

world-news

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан акциядорлик тижорат “Халқ банки”нинг Ички аудит ҳамда Ички назорат ва комплаенс департаментлари мутахассислари ҳамкорлигида банкнинг Сирдарё вилояти Ховос филиалида ноқонуний ҳолат аниқланди.

2020-2023 йиллар давомида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш ва (ёки) бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳамда сохта маълумотлардан фойдаланган ҳолда жами 3 млрд. 828 млн. 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

Ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг Ховос филиали бир нафар масъул ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш