Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Кўкдаладаги шифохонада муаммо тўлиқ бартараф этилди – ССВ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда Кўкдала туманидаги Чияли шифохонасида электр энергияси ўчиб қолиши ортидан, чақалоқлар совуқда қолиб кетгани тасвирланган хабар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари томонидан ўрганилганини маълум қилди.
Аниқланишича, Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Чияли бўлинмаси, яъни қишлоқ участка шифохонасида 2022 йил 11 декабрь куни соат 03:30 да электр энергиясида узилиш кузатилган. Аммо иссиқлик таъминотида узилиш бўлмаган.
Шифохонада 4 кун аввал жами 7 нафар аёл фарзандли бўлган, 11 декабрь соат 12:00 да уларнинг 6 нафарига уйга жавоб берилган. 1 нафар аёл чақалоғи билан Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонасига кўчирилган. Ҳозирда она ва болаларнинг саломатлиги яхши, шифокорлар назоратига олинган
Айни пайтда шифохонада электр таъминоти тикланган. Муассаса қўшимча электр генератори билан таъминланган, тиббиёт бирлашмасига қарашли мазкур қишлоқ участка шифохонасида муаммо тўлиқ бартараф этилган.



