Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Уйчи тумани ҳокимлиги юристконсульти пора билан қўлга тушди
Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум қилинишича, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали мансабдор шахси фуқарони ушбу филиалга бўлим бошлиғи лавозимига ишга қабул қилиш ва унинг илмий ишини илмий кенгашга киритиб, ҳимоя қилишида ёрдам бериш эвазига пора тариқасида 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими мансабдор шахси мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, унга нисбатан Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан қўзғатилган жиноят ишини танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.
ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Уйчи тумани ҳокимлиги юристконсульти фирибгарлик йўли билан маҳаллий фермер хўжалик раҳбаридан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Аниқланишича, у иқтисодий судда кўриб чиқилаётган ушбу фермер хўжаликнинг ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш масаласини фермер фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
“Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.