Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Мижоз талашиб, кўчада муштлашган автобус ҳайдовчиларига ҳукм ўқилди
Жамоат жойида жанжаллашган ҳайдовчилар, содир этган хатти-ҳаракатларига суд олдида жавоб беришди.
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган икки автобус ҳайдовчиларининг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар судлари расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича Н. Б. (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 1-сонли автобус саройига қарашли 28-сонли йўналиш автобус ҳайдовчиси) ва М. М. (1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, “Avtosantrans-servis”га қарашли 155-сонли йўналиш автобус ҳайдовчиси) га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилган.
Суд мажлисида аниқланишича, 2023 йил 28 февраль куни соат тахминан 8:30 ларда Яшнобод тумани Иззат кўчасида ўзларига бириктирлган автобусларни бошқариб, ҳаракат давомида бир-бирларига йўл бермасдан келиб, шу кўчада жойлашган 76-сонли автобекат олдида тўхтаб, жамоат жойида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзаро жанжаллашиб, бекатда турган фуқаролар олдида бир-бирларини уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, фуқаролар осойишталигини бузиб, майда безорилик қилишган.
Ҳуқуқбузарлар ушбу ҳаракатлари билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилишган.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 2 мартдаги қарори билан Н. Б. ва М. М. нинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
“Ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти ёки протест берилиши мумкинлиги маълум қилинади”, — дейилади хабарда.