Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 226

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 357

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

09:16 / 2023-03-02 494 0 Жамият

Собиқ МХХ биносининг ўрнида Radisson меҳмонхонаси қурилади

Абдулазиз Комиловнинг ўғлига тегишли МЧЖ Raddison меҳмонхоналар гуруҳи билан келишувга эришди.

world-news

Raddison меҳмонхоналар гуруҳи “Metropol Group” МЧЖ билан Тошкентда премиум-классдаги янги меҳмонхона очиш бўйича келишувни имзолади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон меҳмонхоналар ассоциацияси.

Маълум қилинишича, Radisson Collection Hotel номли янги отель шаҳар марказида, Сайилгоҳ кўчасидаги (халқ тилида Бродвей” — таҳр) собиқ Миллий хавфсизлик хизматининг бош биноси ўрнида жойлашади.

Бу ерда қурилажак меҳмонхона комплекси яхлит меъморий услубга эга 4 та бинодан иборат бўлиши, асосий ва энг баланд бино 22 қават бўлиб, унда 27 минг кв.м. майдонга эга Radisson Collection Hotel жойлашиши кутилмоқда. Премиум тоифадаги меҳмонхона мижозларга 164 та хона, хусусан президент люкс хоналарини таклиф этади. 

Мажмуа ҳудуди жамоат жойи, савдо зоналари, кинотеатр, офислар, апартаментлар ва кўп қаватли ерости автотураргоҳни ўз ичига олади.

Маълумот ўрнида, Radisson Collectionбу маҳаллий диққатга сазовор жойларга яқин жойлашган эксклюзив, премиум меҳмонхоналар тўплами.

Radisson Collection меҳмонхоналарининг барчаси меҳмондўстликнинг энг сўнгги стандартларига жавоб беради, улар махсус дизайнни ажойиб ресторан, фитнес ва курорт тажрибаси билан уйғунлаштиради. 

Эслатиб ўтамиз, “Metropol Group” собиқ МХХ биносини 2021 йил июлида 210 млрд сўм эвазига сотиб олганди. Бу компаниянинг 100 фоизи улуши ўша вақтда ҳам, ҳозирда ҳам собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комиловга тегишли экани кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш