Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Самарқандда ўқувчини уриб, қулоқ пардасини йиртиб юборган директорга ҳукм ўқилди
Самарқандда ўқувчини уриб, унинг қулоқ пардасини йиртиб юборган мактаб директорига ҳуқм ўқилди.
Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат бўйича йиғилган ҳужжатлар судда кўриб чиқилган.
“Борсам болалар доскада турган экан. Пақилдоқ ташланган экан. Аччиқ устида шу болани бир шапалоқ урдим. Болани Тошкентга 3 марта олиб бориб, даволатиб келдим. Ҳозир у яхши”, — дейди собиқ директор.
Айтишларича, жабрланган боланинг умуман айби бўлмаган. Синфхонада портлатилган пақилдоқ мактаб ошхонасидан сотиб олинган. Яқинда таъмирдан чиқарилган мактабда замонавий кузатув камералари ҳам ўрнатилган, бироқ тасвирлар қасддан ўчириб юборилган.
Суд ҳукмига кўра, собиқ директор Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми билан 3 йилга таълим соҳасида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Аввалроқ юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, ушбу мактаб директори Б.Р. Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармасининг тегишли буйруғига асосан лавозимидан озод этилганди.